Аксилкоррупция ҳафталиги бўйича
-
Author:KQKB
-
Date:
18-12-2025
-
Count:
 31
Ассолому алейкум, ҳурматли институтимиз раҳбарлари.
Вазирликнинг 9-декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган “Аксилкоррупция ҳафталиклари”ни ўтказиш топшириғига мувофиқ тавсия этамиз :
- ҳамма факультет деканларига ва лицей ижрочи директорига “Аксилкоррупция ҳафталиги”тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, Коррупцияга қарши курашиш бўлими билан келиш ва ижросини таъминлаш;
- дастурда “Коррупцияга қарши курашиш бўйича факультет (академик лицей) Очиқ эшиклар куни”ни ўтказиш тадбири ўрин олиши шарт;
- факультетларда турли танловлар (расм ва плакатлар, мақолалар ва иншолар);
флешмоблар ва бошқа тадбирларни ўтказииш тавсия этилади;
- кўрик-танловлар ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш факультетлар ва академик лицей имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, тежамкорлик нуқтаи назардан амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ҳурматли профессор-ўқитувчилар ва ходимлар.
9-декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан республика ва вилоят телевидениеси ва матбуотида интервьюлар ҳамда мақолалар билан институт тадбирларида иштирок этиб, ўзингиз, кафедра ва факультетлар рейтингиларига қимматли баллар қўшиш имкониятингиздан фойдаланинг.