Диққат эълон
Ассолому алейкум, ҳурматли институтимиз раҳбарлари.
1. Институт Илмий кенгашининг 2025 йил 29 сентябрьдаги коррупцияга қарши курашиш бўйича кўрилган масала юзасидан қарор қисмини юборябмиз. Факультетлар, кафедралар, бошқарма, марказ, бўлимлар ўз иш режаларига тегишли қўшимчалар киритиб, келишув учун Коррупцияга қарши курашиш бўлимига тақдим этишингизни сўраймиз.
2. Айрим ходимлар ва профессор-ўқитувчилар вазирликнинг коррупцияга қарши соҳаси бўйича асосий маъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан танишмаганлигини, коррупцияга қарши курашиш бўлимининг вазифа, ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмаганлиги сабабли бўлим томонидан сўралётган маълумотларни, изоҳ ёки тушунтириш хатларини тақдим этишдан бош тортиб, бу ҳолатлар меҳнат шартномаси, ички локал ҳужжатлар талабларини бажармаслик деб баҳоланмоқда ва тегишли чоралар кўришга олиб келмоқда.
Ҳар бир тузилмада коррупцияга қарши курашиш соҳаси бўйича меъёрий ҳужжатлар мавжудлигини инобатга олиб, биринчи навбатда вазирликнинг 2021 йил 28 июндаги “Олий таълим тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги 281-сон буйруқ қайта ўрганиб чиқишни тавсия этамиз. Бу борада алоҳида эътиборни буйруқнинг III-боб “Бўлимнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари”, 8-9 бандларига қаратишингиз сўралади.